
17 апрель куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузурида ташкил этилган штабда бўлиб ўтадиган брифингда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов Тошкент шаҳридаги эпидемиологик вазият ҳақида маълумот берди.
Жумладан, 17 апрель ҳолатига кўра, Тошкент шаҳрида қайд этилган 355 та ҳолатнинг туманлар кесимидаги кўриниши қуйидагича эканлиги қайд этилди:
Юнусобод туманида — 68 та;
Яккасарой туманида — 13 та;
Сергели туманида — 48 та;
Яшнобод туманида — 35 та;
Олмазор туманида — 47 та;
Учтепа туманида — 27 та;
Мирзо Улуғбек туманида — 33 та;
Шайхонтоҳур туманида — 37 та;
Миробод туманида — 29 та.
Алматов ушбу сонлар инфекциянинг аҳоли ўртасида тарқаб кетганлигини эмас, балки беморлар қайд этилган муассасаларнинг жойлашуви, карантиндаги фуқароларнинг карантин маскани жойлашган манзилига ҳам бевосита боғлиқлигини таъкидлади.
«Шунинг учун туманларда қайд этилишига қараб, ‘бизнинг туманда камроқ, бошқа туманда кўпроқ’, деган фикрга бормаслигимиз керак», — дейди агентлик директори.
Тошкент шаҳрида қайд этилган беморлар ёш таснифи бўйича 60 ёшдан катта ёшдагилар 32 нафар, 50 ёшдан 60 ёшгача бўлганлар 28 нафар, 20 ёшдан 30 ёшгача бўлган фуқаролар 88 нафар, 30 ёшдан 40 ёшгача бўлган беморлар 82 нафарни ташкил қилиши айтилди. 1 ёшгача бўлган болалар 7 нафар, 1 ёшдан 2 ёшгача болалар 3 нафарни ташкил қилади.
Ушбу беморларнинг касалликни юқтириш йўлига қараб қилинган таҳлилга кўра, 355 та ҳолатнинг 106 та ҳолати чартер рейслар орқали Ўзбекистонга олиб келинган ва карантинда сақланган фуқаролар ўртасида, касаликка чалинган беморларнинг мамлакатга кириб келганидан кейин улардан 175 та ҳолатда, юқиш омили аниқланмаган 48 та ҳолат мавжуд. Бу 48 та ҳолат бўйича эпидимиологик текшириш ишлари давом этаётганлиги билдирилди. Жараёнда фуқаролар, маҳалла, Ички ишлар вазирлиги ходимлари, оилавий поликлиникалар ва бошқа мутахассислар жалб этилгани қўшимча қилинди.
Ижтимоий келиб чиқишига қараб қилинган фуқаролар таҳлилига кўра, Тошкент шаҳридаги беморларнинг 52 нафари уй бекаси, 20 нафари ишсизлар, 20 нафари мактаб ўқувчилари, 12 нафари уюшмаган ҳамда бошқа ходимлар мавжудлигини маълум қилди. Бу ходимлар, барча қайд этилган беморларнинг ижтимоий келиб чиқиши, касби, ёши, ҳаёт тарзи, улар билан мулоқотда бўладиган одамларнинг фаолияти билан ҳам таҳлил қилинаётгани билдирилди.
Касалликнинг юқишига мойил қатламлар мавжудлиги ўрганилиб, ушбу хавфга дучор бўлган шахслар устидан тиббий назорат, қолаверса, лаборатория таҳлиллари ёрдамида саломатлигига баҳо бериш ишлари йўлга қўйилгани айтилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар