21:27 / 17.04.2020
3 114

Яна бир саховат

Яна бир саховат
Муборак рамазон ойи кириб келишига ҳам мана оз фурсатлар қолди. Рамазони шариф саховат, меҳр-мурувват ойи демакдир. Шу сабабдан мўмин-мусулмонларимиз ҳам берадиган закот, фидя, қўшимча хайр-саховатларни айнан мана шу ойда беришади.

Мажбурий ижро бюроси Булоқбоши туман бўлими томонидан мана шу қутлуғ ойда хайр-эҳсон қилиш истагида бўлган саховатпеша юртдошларимизга етказилишини таъминлаш мақсадида алимент ундирувларига муҳтож бўлган аёллар, солиқ ва маъмурий жарималарни тўлай олмаётган кам таъминланган фуқароларнинг рўйхати шакллантирилиб, жойлардаги маҳалла масжидлари имомларига етказилди.

Бундан мақсад, рамазон ойида эҳсон ёки ифторлик савобидан умидвор бўлган саҳий инсонлар бундай маросимлар учун мўлжаллаган маблағларини кам таъминланган, кўмакка муҳтож оилаларга нисбатан бўлган қарздорликларни бартараф этилиши ҳамда алимент ундирувчи фуқароларга ёрдам беришга йўналтиришга чақиришдир.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Яна бир саховат