12:33 / 18.04.2020
3 258

Жамшид Қўчқоров: «Агарда пандемия бўлмаганида биз нақд пулларни ҳар бир хонадонга олиб борган бўлардик»

Жамшид Қўчқоров: «Агарда пандемия бўлмаганида биз нақд пулларни ҳар бир хонадонга олиб борган бўлардик»
Кадр: YouTube
Бош вазир ўринбосари — иқтисодий ривожланиш ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров ҳамда молия вазири Тимур Ишметов иқтисодчи Бекзод Ҳошимов билан суҳбат давомида Ўзбекистон ҳукумати коронавирус пандемияси шароитида аҳолига қандай моддий кўмак бериш вариантларини кўриб чиқаётганини сўзлаб берди.

Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоровнинг маълум қилишича, аҳолига молиявий ёрдам кўрсатиш масаласи март ойининг ўрталарида кун тартибида бўлган, аммо ҳозирча якуний қарор қабул қилинмаган.

«Иқтисодчи сифатида жавоб бераман. Мен бунга ижобий тарафдан қарайман. Бироқ энг қийин савол: кимга ва қандай қилиб? Агарда бу пандемия бўлмаганида биз нақд пулларни ҳар бир хонадонга олиб борган бўлардик. Бошқа давлатлар тажрибаси қоғоз пуллар вирус ташувчи бўлиб хизмат қилишини кўрсатмоқда. Тан оламан, биз буни кеч тушуниб етдик», — дейди Қўчқоров.

Жамшид Қўчқоровнинг таъкидлашича, агарда аҳолининг асосий қисми иқтисодиётнинг расмий секторида ишлаганида ушбу масала енгилроқ ечим топган бўларди. «Ҳеч бўлмаганда аҳолининг 80 фоизи қонуний секторда ишлаганида пулларни тарқатиш бўйича муаммо бўлмас эди. Маошидан қатъи назар биз маълум бир суммани барча ишчиларга тарқатиб чиққан бўлардик.

Кимга пулларни тарқатиш керак, деган саволга гипотетик жавоб — болаларга. Масалан, 16 ёки 14 ёшгача бўлган болаларга, бироқ бунинг бир камчилиги бор. Фарзанди йўқ мустақил ёшлар ҳам бор, уларнинг аксарияти шаҳарларда яшайди. Бу жамиятнинг прогрессив қисмидир
», — дейди бош вазир ўринбосари. Унинг сўзларига кўра, чекланган миқдордаги пул ёрдамининг тўланиши иқтисодиётни ва ишлаб чиқаришни сақлаб қолиш учун муҳим бўлган талабни рағбатлантиради.

Шу билан бирга, иқтисодий ривожланиш ва камбағалликни қисқартириш вазири Ўзбекистонда инфляцияда кескин сакрашлар — 20-25 фоиз бўладиган хавотирлар ўринсиз эканлигини маълум қилди. «Бизда иқтисодий ўсиш бўлади, деган тушунчада турибмиз. ЯИМ пасаймайди, оз бўлса-да ўсиш бўлади», — дейди Жамшид Қўчқоров.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жамшид Қўчқоров: «Агарда пандемия бўлмаганида биз нақд пулларни ҳар бир хонадонга олиб борган бўлардик»