14:33 / 18.04.2020
2 508

Жиззахда ҳайдовчи ухлаб қолгани оқибатида «Дамас» ағдарилиб кетди

Жиззахда ҳайдовчи ухлаб қолгани оқибатида «Дамас» ағдарилиб кетди
Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати
Жорий йилнинг 17 апрель куни соат 07:30ларда Жиззах вилояти, Ш.Рашидов тумани, Самарқандқудуқ МФЙ ҳудудидан ўтган “Жиззах-Мирзачўл” 4Р-38 автомобиль йўлининг 33-км.да йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, "Жиззах-Пахтакор" йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи, 2001 й.т. Қ.Н. “Дамас” русумли транспорт воситасида бошқарув вақтида ухлаб қолиб, бошқарувни йўқотган ва транспорт воситаси йўлдан чиқиб кетиб ағдарилган.

Натижада, “Дамас” русумли транспорт воситаси йўловчиси, 1980 й.т. Н.Х. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
“Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари, карантин вақтида заруратсиз кўчага чиқмаслигингизни, зарурат билан чиққан вақтингизда ҳам “Йўл ҳаракати қоидалари”га амал қилишингизни сўраб қоламиз”, - дейилган маълумотда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жиззахда ҳайдовчи ухлаб қолгани оқибатида «Дамас» ағдарилиб кетди