
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси парталига «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси жойлаштирилди.
Ҳужжат лойиҳаси билан, маҳалла фуқаролари йиғини тизимида қуйидаги бир қатор янгиликлар бўлиши кутилмоқда:
- ҳудудда аҳолига хизмат кўрсатувчи ташкилот ва идоралар, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти устидан белгиланган тартибда жамоатчилик назоратини ўрнатишга кўмаклашувчи «Кексалар маслаҳати» гуруҳи;
- ота-оналарнинг фарзанд тарбиясидаги ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий, педогогик, психологик ва тиббий билимларини оширишга қаратилган тадбирларни амалга оширувчи «Ота-оналар университети» жамоатчилик тузилмаси;
- фуқаролар йиғини ҳудудидаги кўчалар ва бошқа жамоат жойларида жиноятчиликнинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлашни кўзда тутувчи «Фидокор ёшлар» жамоатчилик патруль гуруҳи;
- тадбиркорлик фаолиятини ташкил қилмоқчи бўлган, тегишли ҳудудда яшовчи фуқароларни иқтисодиёт, бухгалтерия ҳисоби, тадбиркорлик фаолияти ва солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ўргатиш бўйича қисқа муддатли курслар ташкил этиш, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзлар ва преференциялар ҳақида маълумот берувчи Тадбиркорликни ривожлантириш бўйича маслаҳат маркази.
Мазкур қонун 9 боб ва 71 моддани ўз ичига олган.
Ҳужжат лойиҳаси муҳокамаси жорий йилнинг 3 майига қадар давом этади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар