13:00 / 19.04.2020
2 667

Янги ўқув йилидан бошлаб 4 та ОТМда масофавий таълим амалиёти жорий этилиши мумкин

Янги ўқув йилидан бошлаб 4 та ОТМда масофавий таълим амалиёти жорий этилиши мумкин
Фото: »Дарё»
Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги қонунининг янги таҳрирдаги лойиҳасидан масофавий таълим шаклини йўлга қўйиш тартиби ҳам жой олган. Бу ҳақда 17 апрель куни АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда маълум қилинди, дея хабар бермоқда «Дарё» нашри.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси матбуот котиби Феруза Мадраҳимованинг таъкидлашича, 2020 йил давлат дастурида янги ўқув йилидан бошлаб мамлакатдаги айрим олий таълим муассасаларида масофавий таълим бериш тизимини ташкил этиш кўзда тутилган.

«Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунида ишлаб чиқаришдан ажралган ва ажралмаган ҳолда кундузги, сиртқи ҳамда кечки таълим олиш шакллари белгиланган бўлиб, масофавий таълим шакли ушбу қонун ҳужжатида кўзда тутилмаган эди.

Аммо юртимизда сўнгги йилларда таълим соҳасида олиб борилаётган ижобий ислоҳотлар туфайли Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги қонунининг янги таҳрирдаги лойиҳаси тайёрланган ва тегишли манфаатдор вазирлик ҳамда идоралар билан келишилган ҳолда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилган. Айни пайтда иккинчи ўқишга тайёргарлик жараёнида қўмиталар томонидан муҳокама қилинмоқда. Мазкур қонун лойиҳасида масофавий таълим шаклида таълим олиб бориш ҳам киритилган.

Шунингдек, 2020 йил давлат дастурида ҳам янги ўқув йилидан бошлаб республикамиздаги 4 та олий таълим муассасаларида масофавий таълим шаклида таълимни ташкил этиш режалаштирилган
», — деди Феруза Мадраҳимова.

Инспекция вакилининг айтишича, юқорида таъкидланган қонун ва қонуности ҳужжатлар қабул қилинганидан сўнг Ўзбекистонда ҳам масофавий таълим беришнинг норматив-ҳуқуқий базаси яратилади. Масофавий таълим бериш амалиёти жорий этилгач, республикада амалда мавжуд бўлган таълим шакли бўлганлиги учун масофавий таълим орқали ўқиб олинган ҳужжатлар белгиланган тартибда тан олинади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Янги ўқув йилидан бошлаб 4 та ОТМда масофавий таълим амалиёти жорий этилиши мумкин