
Фото: «Дарё»
Онаси туғруқхонага вертолётда етиб олган деҳқонободлик чақалоққа вилоят ҳокими Зоир Мирзаевнинг совғаси топширилди, дея хабар беради «Дарё» нашри.
Маълум бўлишича, вилоят ҳокими Зоир Мирзаев Мудофаа вазирлигига қарашли вертолётда туғруқхонага олиб борилган Ҳулкар Нормўминованинг фарзандли бўлганидан хабар топгач чақалоқ учун совға юборган.

Фото: «Дарё»
«Вилоят раҳбари чақалоқнинг эсон-омон дунёга келганидан хурсанд бўлиб, ота-онасини табриклади. Шифокорларга миннатдорчилик билдириб, она-боланинг саломатлиги билан қизиқди», — дейди вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Аҳрор Содиқов.

Фото: «Дарё»
Эслатиб ўтамиз, Деҳқонобод тумани марказидан 180 километр узоқликдаги Шахшор қишлоғида яшовчи 21 ёшли ҳомиладор аёл Ҳулкар Нормўминованинг тоби қочиб, эрта туғруқ ҳолати кузатилгани учун 16 апрель куни вертолётда шифохонага олиб борилганди. 17 апрель куни кечи пайт эса ўғил фарзандни дунёга келтирганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар