23:33 / 19.04.2020
2 846

Шахсий автомобилда тиббиёт муассасасига бориш билан боғлиқ ҳолатларга қўшимча изоҳлар берилди

Шахсий автомобилда тиббиёт муассасасига бориш билан боғлиқ ҳолатларга қўшимча изоҳлар берилди
Аввал хабар берганимиздек, 19 апрель, якшанба куни, АОКА штабида ички ишлар вазири матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов иштирокида бўлиб ўтган брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан тегишли изоҳ ва жавоблар берилди.

Жумладан, матбуот котиби тиббиёт муассасасига бориш билан боғлиқ берилган саволларга жавоб қайтарар экан, сурункали касаллиги бор беморлар стикерсиз шахсий автомобиль ёки бошқа транспортда ҳаракатланганда шифокорнинг йўлланмаси ёки маълумотномаси бўлиши лозимлигини айтди. Ҳуқуқ-тартибот ходимлари сўраганда айнан ушбу ҳужжатлар тақдим этилиши керак.

Шунингдек, брифингда «Онам шаҳар онкология шифохонасида апрель ойи бошида операция бўлдилар. Шифокор, деярли, ҳар 2-3 кунда дори ёзиб беради. Уларни олиб келиш учун 8 км масофани пиёда босиб ўтяпман. Шу дориларни олиб боришим учун шахсий транспортдан фойдалансам бўладими?», — дея йўлланган саволга Шоҳрух Ғиёсов қуйидагича жавоб берган:

«Ҳақиқатан ҳам онангиз тиббиёт масканида даволанаётганлиги тўғрисидаги маълумотнома ва тиббиёт ходимлари томонидан тавсия этилган дори-дармонлар учун йўлланма (рецепт) мавжуд бўлган тақдирда сиз шахсий автотранспортингиздан фойдаланишингиз мумкин».

Касаллик ҳақидаги тиббиёт ходимининг тегишли маълумотномаси ва дори-дармон олиш учун йўлланмаси асосида фуқароларнинг ўзларига тегишли автотранспорт воситаларида тиббиёт муассасаларига бориб келишларига йўл қўйилиши қўшимча қилинди.

Таъкидлаш керакки, АОКАда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов иштирокида ўтказилган брифингда ҳам шунга ўхшаш савол келиб тушганди.

Унда ўрнатилган тартибга биноан, фуқаролар фавқулодда ҳолатлар, жумладан, ҳомиладор аёлларни шифохонага етказиш учун шахсий автомобилидан фойдаланиши мумкинлиги, бу ҳақда ЙПХ ходимлари ҳам хабардор қилингани айтилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шахсий автомобилда тиббиёт муассасасига бориш билан боғлиқ ҳолатларга қўшимча изоҳлар берилди