
Белгиланган муддатда контракт пулини тўламаган, стипендиясиз контракт пулини тўлаган ва фанлардан қарздорлиги мавжуд талабаларга март ойи учун стипендия берилмаган. Бу ҳақда 18 апрель куни АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда ўтказилган брифингда маълум қилинди, деб хабар берди «Дарё» нашри.
«Карантин даврида талабаларга белгиланган тартибда стипендия тўлаб берилмоқда. Фақат тўлов турида ўзгариш бўлиши мумкин. Нақд пул кўринишида олинаётган стипендия пули талабанинг пластик картасига тушириб берилади.
Республикадаги барча олий таълим муассасаларида талабаларга жорий йил март ойи учун стипендия тўлаб берилган. Шу билан бирга айрим ҳолларда тўлов-контракт пулини тўламаганлиги, академик қарздорликлари ёки банк пластик картаси берилмаганлиги боис стипендия тўлашда кечикишларга йўл қўйилганлиги аниқланди. Мазкур масалалар бўйича талабалар дастлаб олий ўқув юртига, сўнгра вазирликка мурожаат қилиши мумкин», — деди Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот котиби Фарҳод Бабашев.
Вазирлик вакилининг таъкидлашича, карантин даврида ОТМларда ҳеч қандай имтиҳонлар белгиланмаган. Ҳеч ким талабалардан имконсиз нарсани бажаришни талаб этмаяпти. 15 апрелдан эътиборан апрель ойи стипендияларини пластик карталарга кўчириш бошланган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар