11:50 / 21.04.2020
2 553

Самарқанд вилоятида замонавий автобус парки пайдо бўлади

Самарқанд вилоятида замонавий автобус парки пайдо бўлади
Фото: Транспорт вазирлиги
Вазирлар Маҳкамасининг “Самарқанд вилоятида замонавий автобус паркини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.

Қайд этилишича, қуйидагилар:
  • Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳар Гагарин кўчасида жойлашган Самарқанд шаҳар ҳокимлиги муассислигидаги “2531-сонли автожамланма” давлат унитар корхонаси охирги 10 йилдан буён ўзининг асосий фаолият тури билан шуғулланмаган, асосий воситалари тўлиқ эскирган ва ўз хизмат вазифасини ўтаб бўлган;
  • корхона 2019 йилни 59,7 млн. сўм зарар билан якунлаган.

Самарқанд вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг корхонани инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни бажариш шарти билан “SITY BUS СARRIER” масъулияти чекланган жамиятига “ноль” харид қийматида сотиш тўғрисидаги таклифига розилик берилади.

Белгилаб қўйилишича, “SITY BUS СARRIER” МЧЖ қуйидаги инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни бажаришни ўз зиммасига олади:
  • корхонанинг кредиторлар олдидаги барча қарздорликларини тўлаш, 1 йил муддат ичида корхонага камида 9,0 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиб, корхонани тўлиқ реконструкция қилган ҳолда корхона фаолиятини сақлаб қолган ҳолда замонавий автобус парки ва сервис марказини ташкил этиш;
  • камида 250 та янги иш ўринларини яратиш.

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан биргаликда бир ойлик муддатда ушбу қарорнинг 3-бандида белгиланган шартларда корхонани “ноль” харид қийматида сотилиши бўйича “SITY BUS СARRIER” МЧЖ билан олди-сотди шартномаси тузилишини ҳамда “SITY BUS СARRIER” МЧЖ томонидан қабул қилинган инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар бажарилиши юзасидан мониторинг олиб борилишини таъминлайди.

Бунда, “SITY BUS СARRIER” МЧЖ томонидан бир ой муддат ичида корхонанинг Давлат бюджети ва мақсадли фондлари олдидаги барча қарзлар, шунингдек, иш ҳақидан ва бошқа кредиторлар бўйича қарзлар тўлаб берилганидан сўнг корхона мулкий мажмуасини топшириш-қабул қилиш ишлари амалга оширилиб, корхонани тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқанд вилоятида замонавий автобус парки пайдо бўлади