18:02 / 21.04.2020
2 464

Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 300га яқинлашди

Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 300га яқинлашди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Андижон вилоятида 8, Фарғона вилоятида 5, Бухоро вилоятида 15, Хоразм вилоятида 4 нафар бемор коронавирусдан соғайгани тўғрисида маълумот берди. Эндиликда Ўзбекистонда ушбу касалликдан тўла соғайганлар сони 274 нафарга етди.
Андижон вилояти юқумли касалликлар шифохонасида навбатдаги 8 нафар коронавирусга чалинган бемор бутунлай соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Тузалганлардан 5 нафари Андижон шаҳридан, 3 нафари Жалақудуқ туманидан. Улардан 4 нафари эркак бўлса, яна 4 нафари аёллар. Барчаси коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олишган. Улар орасида энг ёши каттаси 60 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 9 ёшда.

Вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан шу пайтгача 13 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 21 нафарга етди.
Фарғона вилояти юқумли касалликлар шифохонасидан коронавирус инфекциясига чалинган 5 нафар соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Соғайганларнинг барчаси Туркиядан келишган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилган. Улардан 2 нафари Тошкент шаҳридан, Қашқадарё, Тошкент ва Андижон вилоятларидан 1 нафардан. Беморларнинг 3 нафари эркак, 2 нафари аёл бўлиб, улар орасида энг ёши каттаси 41 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 20 ёшда.

Фарғона вилояти бўйича шу пайтга қадар 6 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 11 нафарга етди.
Шунингдек, бугун Бухоро вилоятидан яна 15 нафар, Хоразм вилоятидан эса 4 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор буткул соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Бухорода шифо топганларнинг 7 нафари Россиядан, 4 эса Туркиядан чартер рейслар орқали вилоятга олиб келинган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилган. Улардан 11 нафари эркак, 4 нафари аёл. Беморларнинг 6 нафари Тошкент шаҳридан, 3 нафари Бухоро ва 2 нафари Сурхондарё вилоятидан бўлса, Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Андижон ва Сирдарё вилоятларидан 1 нафардан. Улар орасида энг ёши каттаси 54 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 16 ёшда.

Бухоро вилояти бўйича шу пайтга қадар 68 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 83 нафарга етди.

Хоразм вилоятида эса тузалганларнинг барчаси Россиядан чартер рейс билан келишган, коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилган. Улардан 3 нафари аёл, 1 нафари эркак бўлиб, 2 нафари Бухоро вилоятидан, Самарқанд ва Андижон вилоятларидан эса 1 нафардан. Улар орасида энг ёши каттаси 45 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 27 ёшда.

Хоразм вилоятидан айни пайтга қадар 10 нафар бемор буткул соғайди.
«Соғайган беморлар вилоят юқумли касалликлар шифохонасида шифокорлари томондан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари асосида олиб борилган тўғри даволаш муолажалар туфайли дарддан тўлиқ фориғ бўлишди», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.

Эндиликда Ўзбекистон бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 293 нафарни ташкил этмоқда. 21 апрель ҳолатига кўра, зарарланиш ҳолатлари сони 1657тага етган, беморларнинг 6 нафари оламдан ўтган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 300га яқинлашди