17:48 / 22.04.2020
2 344

Коронавирусдан тузалганлар сони 400 нафардан ошди

Коронавирусдан тузалганлар сони 400 нафардан ошди
ССВ матбуот хизматига кўра, Хоразмда 35 киши коронавирусдан тузалди.
Ургенч шаҳар тиббиёт бирлашмасидан 13 нафар, вилоят эндокринология диспансеридан 21 нафар, вилоят юқумли касалликлар шифохонасидад 1 нафар, жами 35 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар бутунлай соғайди.

Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Соғайганларнинг 31 нафари барчаси Россиядан чартер рейс билан келишган, коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, вилоятдаги шифохоналарига жойлаштирилган. Қолган 4 нафари эса коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Улардан 29 нафари эркак, 6 нафари аёллардир.

Беморларнинг 6 нафари Бухородан, 5 нафари Хоразмдан, 4 нафардан Қорақалпоғистон Республикаси ва Андижондан, 3 нафардан Фарғона ва Қашқадарё вилоятларидан, 2 нафардан Наманган, Сирдарё, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳридан бўлса, 1 нафардан Жиззах ва Сурхондарё вилоятларидан. Улар орасида энг ёши каттаси 58 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 7 ёшда.

Хоразм вилоятидан айни пайтга қадар 10 нафар бемор буткул соғайган бўлса, эндиликда улар 45 нафарга етди.
Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайган беморлар 407 нафарни ташкил этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Коронавирусдан тузалганлар сони 400 нафардан ошди