date
views 2 746

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 1758 нафарга етди

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 1758 нафарга етди
Ўзбекистонда 23 апрель соат 22:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 23 кишига ошиб, 1758 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди. Аввалроқ 23 апрель соат 19:00 ҳолатига кўра, тасдиқланган касалланиш ҳолатлари сони 1735 тага етгани маълум қилинганди.

Шундай қилиб, 23 апрель куни Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ 42 та янги ҳолат тасдиқланди. Таққослаш учун, 13 апрель куни 133 та, 14 апрель куни 167 та, 15 апрель куни 137 та, 16 апрель куни 47 та, 17 апрель куни 56 та, 18 апрель куни 85 та, 19 апрель куни 75 та, 20 апрель куни 62 та, 21 апрель куни 51 та, 22 апрель куни 38 та янги ҳолат тасдиқланганди.

Ўзбекистонда 15 мартдан буён коронавирусга чалинган беморларнинг етти нафари вафот этди, 561 нафари эса соғайиб, реабилитацияга олинган. Хорижда 73 ўзбекистонликда коронавирус аниқланган (энг кўпи — 42 нафари — Россияда), уларнинг тўрт нафари вафот этган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 1758 нафарга етди