date
views 3 931

Қопда картошка етиштирилмоқда

Қопда картошка етиштирилмоқда
Жўрабек Холматов Қарши шаҳар “Арабхона” маҳалла фуқаролар йиғини Янгибоғ кўчаси 20 уйда истиқомат қилади. У қопларнинг ичига картошка уруғини қадади. Айтишича, ҳар бир қопдан ўртача 40-50 килограммдан ҳосил олишни режалаштирган. Шу вақтгача сув масаласида муаммо бор эди. Сектор раҳбари бу масалани ижобий ҳал этиш учун унга томчилатиб суғориш мосламасини ўрнатишга амалий ёрдам кўрсатди.

ЎзАнинг ёзишича, Қарши шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, тўртинчи сектор раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ аъзолари хонадонма-хонадон юриб аҳолига томорқадан фойдаланишнинг аҳамияти ҳақида тушунтириш ишларини олиб бормоқда.

Қарши шаҳридаги “Арабхона” маҳалла фуқаролар йиғинида 953 та хонадон мавжуд. Уларда 10 минг 223 киши истиқомат қилади. Бугун томорқаларда ер ағдариш, унга экин экиш ишлари авжида.

Маълумки, ерга кўчат қадашда баҳорнинг бир куни йилга татийди. Ишчи гуруҳ аъзолари бу борада фуқароларга керакли кўрсатмаларни бериб келмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қопда картошка етиштирилмоқда