date
views 3 177

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 1804 нафарга етди

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 1804 нафарга етди
Ўзбекистонда 24 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 20 кишига ошиб, 1804 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди. Аввалроқ, 24 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, тасдиқланган касалланиш ҳолатлари сони 1778 тага етгани маълум қилинган эди.

Шундай қилиб, 24 апрель куни Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ 20 та янги ҳолат тасдиқланди. Таққослаш учун, 13 апрель куни 133 та, 14 апрель куни 167 та, 15 апрель куни 137 та, 16 апрель куни 47 та, 17 апрель куни 56 та, 18 апрель куни 85 та, 19 апрель куни 75 та, 20 апрель куни 62 та, 21 апрель куни 51 та, 22 апрель куни 38 та, 23 апрель эса 42 янги ҳолат тасдиқланганди.

Ўзбекистонда 15 мартдан буён коронавирусга чалинган беморларнинг саккиз нафари вафот этди, 621 нафари эса соғайиб, реабилитацияга олинган.
Хорижда 73 ўзбекистонликда коронавирус аниқланган (энг кўпи — 42 нафари — Россияда), уларнинг тўрт нафари вафот этган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 1804 нафарга етди