date
views 4 186

Қамчиқ довонида тормози ишламай қолган юк машинаси тоққа бориб урилди (фото)

Қамчиқ довонида тормози ишламай қолган юк машинаси тоққа бориб урилди (фото)
Фото: ЙҲХББ
24 апрель, жума куни, соат 13:30 ларда Қамчиқ довонида Shacman SX4254 юк машинаси иштирокида одам ўлими билан якунланган ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар берди.

Наманган вилояти Поп тумани ҳудудидан ўтувчи А-373 Тошкент—Ўш автомобиль йўлининг 251-километрида 1983 йилда туғилган А.Ю. бошқарувидаги юк машинасининг тормоз тизимида носозлик юзага келган. Ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, йўлнинг ўнг томон қатнов қисми четидаги «фавқулодда ҳолат учун ташкил этилган авария йўлакчаси»га чиқиб, «Тоғ шаббодаси» ошхонаси томон 180 метр масофа ҳаракатланиб, тоққа бориб урилган.

Фото: ЙҲХББ
Ҳайдовчи А.Ю. оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.

Фото: ЙҲХББ
ЙҲХББ томонидан эълон қилинган суратларда юк машинасининг кабинаси тоққа урилгач, деярли йўқ бўлиб кетганини кўриш мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қамчиқ довонида тормози ишламай қолган юк машинаси тоққа бориб урилди (фото)