
Фарғона шаҳар, Марҳабо кўчасида яшовчи Ш.Якубов 3 нафар вояга етмаган фарзандларини боқиш учун кунбай ишлаб кун кечириб келаётган эди. Коронавирус эпидемияси туфайли эълон қилинган карантин унинг оиласини қийин аҳволга солиб қўйди. Яхшиямки, маҳалла-кўй, қўни-қўшнилар унинг ҳолидан хабар олиб туришибди.
Боз устига, Ш.Якубов 2019 йил ноябрь ойидан 2020 йил март ойига қадар электр энергияси учун 1 млн. 100 минг сўмлик қарздорлигини тўлай олмасдан келган ва яшаш уйи жорий йилнинг март ойи бошларида карантин эълон қилинмасдан олдинроқ белгиланган тартибда тармоқдан узиб қўйилган ҳам эди.
Мажбурий ижро бюроси Фарғона шаҳар бўлими ходимлари томонидан Шерзод Якубовнинг карантинли кунларда жонига оро киришиб ҳомийлик асосида 1 млн. 100 минг сўмлик қарздорлигини ҳамда тармоққа қайта улаш учун 406 минг сўм миқдордаги тўловни ҳам тўлаб беришди.
Аслида, Бюронинг Фарғона шаҳар бўлими томонидан шу тартибда 201 та оиланинг 24,6 млн. сўмлик турли қарздорликлари ҳомийлик асосида тўлаб берилган.
Ҳа, халқимиз - савоб ишни ҳар ким ҳар куни қилиш керак, деб бежиз айтмаган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар