
Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати
27 апрель куни соат 11:30ларда, Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, ТҲАЙ кўчаси “UZNEFTGAZ” АЁҚШ қаршисида ҳайдовчи, 1970 й.т. А.К. “ГАЗ-322132” русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётган бўлган.
ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, у асосий йўлдан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи, 1965 й.т. Б.Х. бошқарувидаги Hyundai porter русумли юк транспорт воситасига йўл бермаганлиги оқибатида тўқнашув содир бўлган.

Тўқнашув натижасида, Hyundai porter русумли юк транспорт воситаси ҳайдовчиси Б.Х. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.
“Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари, карантин вақтида заруратсиз кўчага чиқмаслигингизни, зарурат билан чиққан вақтингизда ҳам “Йўл ҳаракати қоидалари”га амал қилишингизни сўраб қоламиз”, - дейилади маълумотда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар