date
views 2 119

МИБ: хайрли ишнинг кечи йўқ...

МИБ: хайрли ишнинг кечи йўқ...
Мамлакатимизда коронавирус эпидемияси туфайли эълон қилинган карантин, айниқса кам таъминланган, эҳтиёжманд ва ногирони бор бўлган оилаларга жиддий синов бўлди. Бироқ, халқимиз орасида саҳоватпеша кишилар кўплиги боис кам таъминланган ва муҳтож оилалар эътибордан четда қолаётгани йўқ. Коронавирус пандемияси даврида эҳтиёжманд, кам таъминланган юртдошлармизни моддий ва руҳан қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилаётган саховат ва хайрия тадбирларида миллий қадриятларимизнинг асоси – меҳр-оқибатлилик тамойиллари янада теранроқ намоён бўлмоқда.

Шундай ҳайрли тадбирлар Мажбурий ижро бюроси Ромитан туман бўлими томонидан ҳам амалга ошириб келинмоқда.
Ромитан туманининг “Тарнаут” маҳалла фуқаролар йиғини “Хўжалар” қишлоғида яшовчи ижтимоий ёрдамга муҳтож Гулсара Музаффарованинг 1 115 000 сўмлик маъмурий жаримаси ва “Ўба” маҳалла фуқаролар йиғини “Соқижон” қишлоғида яшовчи нафақахўр Турсунов Нор Жўраевичнинг 1 115 000 сўм маъмурий жаримаси Мажбурий ижро бюроси Ромитан туман бўлими ташаббуси билан олиб борилган тушунтиришлар натижасида “Газлинефтгазқазибчиқариш” унитар шўъба корхонаси ҳомий сифатида 2 230 000 сўм жарималар тўлаб берилди.

Тумандаги “Урганжиён” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Худойқулов Баҳриддин Барноевич вояга етмаган бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент тўлаб бориши керак. У озодликдан маҳрум этиш жойидан жазони ўтаб қайтган, кунлик иш билан банд бўлиб, топган даромади ҳисобидан ушбу оталик мажбуриятини вақтинча адо эта олмай келаётган бўлиб, карантин шароитида алимент тўлаш имкониятига эга бўлмай қолди.

Шу важдан боши қотиб турган Б.Худойқуловга халқимизга хос саховатпешалик фазилати билан ёрдам қўли чўзилди. Мажбурий ижро бюроси Ромитан туман бўлими ташаббуси билан олиб борилган тушунтиришлар натижасида “Газлинефтгазқазибчиқариш” унитар шўъба корхонаси ҳомий сифатида алимент тўловидан 1 358 456 сўм қарзини ундирувчи Рўзиева Хуршида Қаюмжоновнага тўлаб берди.

Ҳудди шундай, тумандаги “Ёмғир” қишлоғида эҳтиёжманд ва вақтинча ишсиз бўлган Султонов Авезмурод Шомуродовичнинг икки нафар фарзанди учун 1 811 275 сўм алимент қарздорлиги ундирувчи Мўминова Дилором Мубиновнага ва Файзиев Фарух Рустамовичнинг бир нафар фарзанди учун 1 358 456 сўм алимент қарздорлиги Авезова Мақсад Жўраевнага “Газлинефтгазқазибчиқариш” унитар шўъба корхонаси ҳомий сифатида алимент тўловидан қарздорликлар тўлаб берди.

Бундан ташқари, Бюронинг Ромитан тумани бўлими томонидан кам таъминланган, эҳтиёжмандлиги учун тўловларни ўз вақтида амалга ошира олмай турган оилаларнинг муаммолари инсонпарварлик тамойили асосида ташаббускор ҳомийлар ёрдамида ҳал қилинмоқда- дейди бўлим бошлиғи ўринбосари Шокиров Акбар Олимович. “Газлинефтгазқазибчиқариш” унитар шўъба корхонасининг 60 млн. сўмлик ва “Ромитандавмахсуссувпудрат” корхонасининг 5 млн. сўмлик ҳомийлиги натижасида 300дан ортиқ муҳтож кишиларнинг ижро ҳужжатларидаги қарздорликларни бартараф этишга қаратилди. Мазкур хайрли тадбирлар эттирилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ: хайрли ишнинг кечи йўқ...