19:15 / 28.04.2020
4 954

Ифторлик дастурхонини товуқли бешбармоқ билан безаймиз

Ифторлик дастурхонини товуқли бешбармоқ билан безаймиз
Фото: Getty Images
Бешбармоқ исталган дастурхонга кўрк берувчи, мазаси оғизда қолувчи тансиқ таом саналади. Уни ифторликка тайёрлаб, оила аъзоларингиз кайфиятини кўтаришингиз мумкин.

Ушбу таом учун қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:
Товуқ — бутун
Пиёз 1 дона
Сабзи 1 дона
Туз — таъбга қараб
Лавр япроғи

Хамир учун:
Ун — 600-650 гр
Сув — 350 мл
Тухум 2 дона
Туз — бир чимдим

Безак учун:
Пиёз ва мурч

Тайёрланиш жараёни:
- Товуқдан бульон тайёрлаб олинг, унга сабзи ва пиёз ҳамда лавр япроғи солинг.
- Қайнаганидан кейин кўпикларини олиб милтиллатиб паст оловда қайнатинг, бульон тиниқ бўлиб пишиши керак.
- Товуқли бульон қайнагунига қадар хамир қоринг.
- Хамир ҳар доимгидек қорилади: тузли сув, ун, тухумни қўшинг. Хамир қаттиқ ва таранг бўлиши керак.
- Тайёр хамирни пакетга солиб бироз тингани қўйинг.
- Хамирни жў​ва билан катта қилиб ёйиб, тўртбурчак шаклда қилиб кесиб чиқамиз (қалин ёки ингичкалиги ўзингиз ва оила аъзоларингиз хоҳишига боғлиқ)
- Кесилган хамир бўлакларини бироз стол устида қолдиринг.
- Бульондан товуқ ва сабзавотларни олинг.
- Туз солинг ва кесилган хамир бўлакларини пишириб олинг.
- Хамир ёпишиб қолмаслиги учун кам-камдан солиб пиширинг.
- Лаган ёки каттароқ идишга биринчи бўлиб хамирни солинг.
- Устидан товуқ гўштини солинг.
- Қуруқ бўлмасин десангиз булёндан 3-4 қошиқ солишингиз мумкин.
- Таом устини мурчланган пиёз билан безанг.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ифторлик дастурхонини товуқли бешбармоқ билан безаймиз
ePN