15:52 / 29.04.2020
2 321

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 1969 нафарга етди

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 1969 нафарга етди
Ўзбекистонда 29 апрель соат 15:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 14 кишига кўпайиб, 1969 нафарга етди, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Аввалроқ 29 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 16 кишига кўпайиб, 1955 нафарга етгани ҳақида хабар берилганди.

Қайд этиш жоиз, 28 апрель куни Ўзбекистонда илк бор коронавирусдан соғайганлар сони (992 нафар) айни вақтда коронавирус инфекциясидан даволанаётганлар сонидан (939 нафар) ошиб кетди. 29 апрель соат 15:00 ҳолатида соғайганлар сони (1055 нафар) беморлар сонидан (914 нафар) кўпроқ.

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистонда 15 мартдан буён коронавирусга чалинган беморларнинг саккиз нафари вафот этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 1969 нафарга етди