19:03 / 29.04.2020
2 378

Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганларнинг умумий сони 1066 нафарга етди

Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганларнинг умумий сони 1066 нафарга етди
Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Тошкент Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасидан 4 нафар, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасидан 3 нафар, жами 7 бемор буткул соғайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

Улар Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари иштирокида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилган.

Жумладан, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида соғайганларнинг 2 нафари Тошкент шаҳридан, Бухоро ва Тошкент вилоятларидан 1 нафардан. 3 нафари Россиядан келган ва карантинга олинган, касаллик аниқлангач, мазкур клиникага ётқизилган. 1 нафари эса коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олган.

Клиникада тузалганларнинг 2 нафари эркак, 2 нафари аёл бўлиб, энг ёши каттаси 76 да бўлса, энг кичиги 38 ёшда.
Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида тузалганларнинг барчаси Тошкент шаҳридан. Жумладан, 11 ёшли ва 2 ёшли қизалоқлар ҳамда 32 ёшли эркак коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган.

Тошкент шаҳрида аввал 313 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда уларнинг сони 320 нафарга етган.
Шу тариқа 29 апрель соат 16:10 ҳолатига кўра, 74 нафар бемор тузалиб, Ўзбекистонда COVID-19 коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1066 нафарга етди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганларнинг умумий сони 1066 нафарга етди