11:23 / 30.04.2020
2 605

Коронавируснинг туризмга зарбаси

Коронавируснинг  туризмга зарбаси
COVID-19 пандемиясининг оқибатлари ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг деярли барча соҳаларига салбий таъсир кўрсатаётгани сир эмас. Шулардан бири, бу – туризмдир. Бутунжаҳон туристик ташкилоти (ЖТТ) маълумотларига кўра, ҳозирда 90 нафар давлат туристлар учун тўлиқ ёки қисман ёпилган; 209 йўналиш, яъни дунёдаги барча йўналишларнинг 96% га бориш чекланган; туризм саноати 22 млрд доллар миқдорида зарар кўриши мумкин.

ЖТТ Бош котиби Зураб Пололикашвили қайд этишича, тарихда ҳали хеч қайси воқеа COVID-19 каби саёҳат ва туризмга ўз таъсирини кўрсатмаган. Мамлакатлар соғлиқни сақлашни устувор вазифа дея, биринчи навбатда саёҳатларга чекловларни жорий қилишди. Бироқ, туризмнинг тўхтатилиши занжир реакциясини вужудга келтириб, иш ўринларининг кескин қисқаришига олиб келмоқда ва бу ўз навбатида барқарор иқтисодий ўсишга ҳам путур етказади.

Хусусан, туризм саноатида 50 миллионга яқин иш ўрни қисқариши мумкин. Шундан 30 млн. Осиёга, 7 млн. Европага, 5 млн. Америкага ва қолган ҳудудларга тўғри келади. Осиё минтақаси эса энг кўп зарар кўрадиган қитъа, дея баҳоланмоқда. Туризм соҳаси дунё ЯИМ 10% ташкил этади. Шунинг учун ЖТТ доимий равишда ҳукуматлардан чекловларни қайта кўриб чиқишни ва айрим соҳаларни имкон қадар юмшатишга чақиряпти.

Таҳлилчиларга кўра, пандемия туфайли туристик соҳа вакиллари таклиф этаётган маҳсулотларини қайта кўриб чиқишни бошлаб юборишган:
- меҳмонахоналардаги ҳар икки номернинг биттасини ишлатиш;
- пляжларда одамлар кўп бир жойда йиғилмаслиги учун тўсиқлар орқали чекловлар қилиш;
- ҳамма нарса қамраб олинадиган (all inclusive) тўлов турларидан воз кечиш;
- экологик турларни таклиф этиш;
- янги йўналишларни очиш ва ҳ.к.

Айрим сайёҳлик агентликлари инқирозга юз тутаётган бўлса-да, яқин ўртада аввалгидек рақобат вужудга келмаслиги тахмин қилинмоқда.

Чегараларнинг ёпилиши, турли чекловлар ҳамда кишилардаги хорижга чиқиб касалликни юқтириб олмаслик хавотири сабаб аксарият мамлакатларда ички туризм ривожланиши кутилмоқда. Глобализация давлатлар ўртасидаги чегараларни номинал даражага туширган бўлса, коронавирус тарқалиши вазиятни орқага қайтишга мажбур этди.

Аммо, бундай ҳолат эмлаш ёки самарали даволаш воситалари кашф этилгунга қадар давом этиши, сўнг яна аста-секин ўз изига тушиб кетади, дея оптимистик башоратлар қилса бўлади.

Sharq va G'arb каналидан олинди

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Коронавируснинг туризмга зарбаси