15:09 / 30.04.2020
2 103

Қамчиқ довонида юк машинаси ёниб кетди

Қамчиқ довонида юк машинаси ёниб кетди
Фото: ФВВ матбуот хизмати
30 апрель куни соат 00:50 ларда Гулистон—Бўка—Ангрен–Қўқон—Андижон орқали—Ўш автомобиль йўлида ҳаракатланиб кетаётган юк машинасида ёнғин чиқди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, Volvo русумли юк машинасининг кабина қисмидаги ёнғин электр симларининг қисқа туташуви оқибатида юзага келган.
Қамчиқ Махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармасининг қутқарувчилари ҳодиса жойига тезкорлик билан етиб келиб, ёнғинни ўчиришга муваффақ бўлган.

Фото: ФВВ матбуот хизмати
Таъкидланишича, ёнғин оқибатида юк машинаси ҳайдовчисига ҳеч қандай жароҳат етмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қамчиқ довонида юк машинаси ёниб кетди