17:16 / 30.04.2020
3 400

Норин туманида 21 ёшли қиз ўз амакисига пичоқ билан оғир тан жароҳати етказди

Норин туманида 21 ёшли қиз ўз амакисига пичоқ билан оғир тан жароҳати етказди
Наманган вилояти, Норин туманида ҳам Коронавирус пандемияси пайтида фуқароларнинг тартиб-қоидаларга риоя қилишлари, фуқароларнинг жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш борасида куну тун тарғибот ишлари ва рейдлар ўтказилмоқда.

Бироқ олиб борилаётган қатъий чора-тадбирларга қарамасдан, шу йилнинг 17 апрель куни тумандаги хонадонлардан бирида арзимаган иш ортидан катта жанжал келиб чиқди. Шу куни соат 12.00 да Норин туманида яшовчи, 21 ёшли қиз, ўзининг яшаш уйида, бирга яшовчи 37 ёшли амакисига “Ювган кийимларингнинг мағзавасини ўзинг тозалаб қўй”, деб жанжал кўтаради. Бу ҳақда Наманган вилоят ИИБ хабар берди.

Ўзидан 16 ёш кичик бўлган жиянининг гапларини кўтара олмаган амаки эса қизни ҳақорат қилади. Қиз ошхонада турган хўжалик пичоғини олиб, амакисига ташланади ва унинг кўкрак қафаси, орқа ўнг елкасига уриб, қасддан оғир тан жароҳати етказади. Вақтида кўрсатилган тез-тиббий ёрдам натижасида эркакнинг ҳаёти сақлаб қолинди. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Норин туманида 21 ёшли қиз ўз амакисига пичоқ билан оғир тан жароҳати етказди