14:00 / 02.05.2020
2 350

Кириш имтиҳонлари муддати ўзгартирилаётгани йўқ

Кириш имтиҳонлари муддати ўзгартирилаётгани йўқ
2020-2021 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари муддатлари ўзгартирилгани йўқ. Тест синовлари муддати давлат раҳбарининг 2019 йилдаги қарорига асосан, июль-август ойларида ўтказилиши режалаштирилган. Ва ҳозир Давлат тест маркази шу муддатда барча тайёргарлик ишларини тугатиш учун ҳаракат қилмоқда.

Бугун, 2 май куни АОКАда ўтказилган брифингда Давлат тест маркази директори Мажид Каримов томонидан 2020-2021 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари муддатида ўзгариш бўлиш эҳтимоли йўқлиги, қабул эса онлайн тизим ишлаб чиқилаётгани ҳақида маълумот берилди.

«2020-2021 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари муддатлари ўзгартирилгани йўқ. Тест синовлари муддати давлат раҳбарининг 2019 йилдаги қарорига асосан, июль-август ойларида ўтказилиши режалаштирилган. Ва ҳозир Давлат тест маркази шу муддатда барча тайёргарлик ишларини тугатиш учун ҳаракат қилмоқда», - дея таъкидлади Давлат тест маркази директори.

Мажид Каримовнинг таъкидлашича, агар кириш имтиҳонлари ўтказилиш муддатларида ўзгариш бўлса, абитуриентлар хабардор қилинади.

«Қабул жараёнлари учун асосий жавобгар ташкилотлар: Давлат хизматлари марказлари ва Ягона давлат интерактив хизматлар портали ҳисобланади, мана шу ташкилотлар орқали, бундан ташқари, жорий йилдан бошлаб Давлат тест маркази орқали ҳам онлайн ҳужжат топшириш мумкин», - деди Мажид Каримов.

Мажид Каримовга кўра, ДТМ томонидан жорий йил қабули учун ҳужжатлар аксар ҳолатларда онлайн қабул қилишни режалаштирилмоқда. Абитуриентлар Ягона давлат интерактив хизматлар портали орқали ёки ДТМ сайти орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин. Абитуриентлар онлайн платформа орқали ҳужжат топшириш жараёнида 3 та тилдан бирини: ўзбек, қорақалпоқ ва рус тилларидан бирини танлаш имконига ҳам эга бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Кириш имтиҳонлари муддати ўзгартирилаётгани йўқ