
Фото: ФВВ матбуот хизмати
Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омборида 1 май куни юз берган авария муносабати билан, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари Миллий гвардия, ИИВ вакиллари билан биргаликда хавф ҳудудида қидирув-қутқарув ишларини фаол олиб бормоқда.
ФВВ матбуот хизматидан маълум қилишларича, қидирув-қутқарув ишлари вақтида қутқарилган фуқаролар моторли қайиқларни хавфсиз ҳудудларга кўчирилмоқда, шундан сўнг уларга тиббий ва психологик ёрдам кўрсатилмоқда.

Фото: ФВВ матбуот хизмати
«Ҳозиргача ўнлаб инсонлар ҳаёти сақлаб қолинди. Одамлар ҳалок бўлгани ҳақида ахборот ҳозирча келиб тушгани йўқ», — дея маълум қилди ФВВ матбуот хизмати раҳбари Мурод Содиқов.

Фото: ФВВ матбуот хизмати
ФВВ сайтида 2 май куни эълон қилинган ахборотда таъкидланишича, қутқарувчилар томонидан олиб борилган қидирув-қутқарув ишларида камида 20 нафар фуқаронинг ҳаёти сақлаб қолинган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар