17:39 / 02.05.2020
2 278

Тошкентда коронавирусдан соғайганлар сони 400 нафардан ошди

Тошкентда коронавирусдан соғайганлар сони 400 нафардан ошди
Пойтахтдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан 8 нафар бемор бутунлай соғайди. Улар Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари иштирокида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарига кўра. тузалганларнинг 2 нафари эркак, 6 нафари аёл бўлиб, 7 нафари Тошкент шаҳридан, 1 нафари Тошкент вилоятидан. Улар коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Беморлар орасида энг ёши каттаси 60 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 12 ёшда.

Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 393 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 401 нафарга етди.
Ҳозирда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1263 нафарни ташкил этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда коронавирусдан соғайганлар сони 400 нафардан ошди