
«Ахборот 24»да Сардоба воқеасига доир лавҳани кўрдим. Жонажон "Ахборот"имиз ҳамон қадимдагидай суваш ва ямаш ишлари билан машғул... Бир томонни сув олиб кетсаям булар оғир-босиқ, гўё ҳеч нима бўлмагандай тутишади ўзини...
Қанча куба сув тошди, қанча аҳоли зиён кўрди, қанча майдон сув остида қолди, талофатнинг дастлабки ҳисоб китоби қанча? Мутахассислар нима деяпти?
Журналистика аслида шундай бўлиши керак эмасми? Булар эса шу саволларга жавоб бериш ўрнига, муфтий билан ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбарининг қаёқдаги бекорчи гаплардан иборат интервьюсини берди.
Аммо, фалсафа суқишда устаси фаранг бўлиб кетяпмиз. Хавотир қилманг, енгиб ўтамиз, биргаликда биз кучмиз, халқни рози қилиш пировард мақсадимиз...
Нега ҳеч ким бу фожиаларни асл омили ҳақида лом-мим демайди? Бир гуруҳ инсонлар порахўрлиги ва каззоблиги сабаб эмасмикин?
Метродаги фожиага ким айбдор эди, неча юз киши ноқонуний (мажбуран) ишлаётганди? Сал шамолга томи учган уйларни ким қурган ва нега жавоб бермайди? Сув омборини ким қурганди, қайси ташкилот? Энди ким таъмирлайди? Бунақа оддий саволларга жавоб йуқ...
Манба: platforma.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар