20:07 / 02.05.2020
3 178

Озодбек Назарбеков талафот кўрганларга ёрдам кўрсатиш бўйича мурожаат билан чиқди

Озодбек Назарбеков талафот кўрганларга ёрдам кўрсатиш бўйича мурожаат билан чиқди
Етакчи санъаткор, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбеков ижтимоий тармоқлар орқали ўз мурожаатини эълон қилди:
Ассалому алайкум қадрли санъаткор дўстлар, азиз мухлислар. Бу мурожаатимни маданият вазири сифатида эмас, балки шу юртнинг вакили, шу халқнинг оддийгина фарзанди сифатида қабул қилишларингизни илтимос қилардим.

Ҳаммамизнинг хабаримиз бор, охирги пайтларда халқимиз бошига келаётган кетма-кет синовлар, мусибатлар бирортамизни бефарқ қолдирмаяпти. Пандемия давридан бошлаб санъаткор дўстларимиз ўзларининг хайр-саховатларини аяшмаяпти.

Бухорода бўлган талофатлар, Сирдарё вилоятида бўлган мусибатлардан талофат кўрган халқимизга кўмак кўрсатиш мақсадида барчангизни мана шу хайрли ишга даъват этмоқчи эдим.

Марҳамат, раҳмат, саховат ойи бўлган улуғ Рамазонда келинг, бирлашайлик. Санъаткорлар, агар биз бирлашадиган бўлсак жудаям катта куч бўламиз. Ҳозирги кунда “Ўзбекконцерт” давлат муассасасида алоҳида штаб ташкил қилинган, транспортлар мавжуд. Яъни шу уйлардан жиҳозлар, рўзғор буюмлари бўладими, кийим-кечакми [берайлик], моддий ёрдам бериш истагида бўлганлар бўлса ҳисоб рақамлар очилган. Транспортлар уйларингиздан олиб келинадиган нарсаларни, “Ўзбекконцерт” штабига олиб келади.

Ҳамма нарсани йиғсак-да, 5 май куни махсус “Мурувват карвони” ташкил қилиб, талофат етган ерлардаги халқимизга қўлимиздан келган ёрдамни берсак. Бу саховатда, хайрли ишда бирорта санъаткор бефарқ бўлмайди, деган умиддаман. Эътиборларингиз учун раҳмат
” – дея сўзларини тугатди маданият вазири Озодбек Назарбеков.

Бу жараёнда ҳисса қўшмоқчи бўлганлар ўз кўмакларини “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси, “Туркистон” санъат саройига етказишлари, нақд пулсиз ёрдамларини эса қуйидаги рақамларга ўтказишлари мумкин:

Uzcard, Click, Payme: 8600 3329 5320 6368
Виза пластик карта рақами: 4084 1700 0068 2767
Мурожаат учун телефон рақамлари: +99899 0701133, +998951942323

Хориждан маблағ жўнатувчилар хайрия кўмагини «Ўзбекконцерт» давлат муассасасининг масъул ходими Тўрахонов Абдумалик Абдуҳамидовичга юборишлари мумкин: АА0749398, Тошкент шаҳри, Муродова 2-тор кўчаси 15-уй.

Шу кунга қадар Сирдарёдаги сув тошқинидан талофат кўрган аҳоли учун қатор кўнгилли гуруҳлар томонидан хайрия акциялари ташкиллаштирилди ва бу ишлар давом эттирилмоқда. Жумладан, 2 май куни “Сирдарёга ёрдам берамиз” гуруҳининг махсус карвони йўлга чиқди. «Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти, Islom.uz портали, Muslimaat.uz ҳамда Grand ta’lim НТМ жамоаси, “Покиза инсонлар” гуруҳи аъзолари, Сардор Раҳимхон бошлиқ кўнгиллилар гуруҳи, “Севимли” телеканали сирдарёлик юртдошларимизга ёрдам карвонлари юборилишини эълон қилдилар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Озодбек Назарбеков талафот кўрганларга ёрдам кўрсатиш бўйича мурожаат билан чиқди