06:00 / 03.05.2020
3 725

Бухорода 11 дона пластик карта ва 958 долларни ўғирлаган шахс қўлга олинди

Бухорода 11 дона пластик карта ва 958 долларни ўғирлаган шахс қўлга олинди
Бухоро вилоятида ўзгага тегишли 11 дона пластик карта ҳамда 958 доллар пулни ўғирлаган фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Пешку туманида яшовчи 53 ёшли фуқаро Н.О. жорий йил 27 апрель куни Бухоро шаҳридаги Бухара Cитй бош офиси ёнида жойлашган дам олиш шийпончасида қолдириб кетилган ҳамённи ўғирлаган.

Бухоро шаҳар ИИБга мурожаат қилган тошкентлик З.Б. эса ўша куни 958 доллар пули, 11 дона пластик картаси, ҳайдовчилик ҳамда автомашина гувоҳномаси солинган қора рангли ҳамёни ўғирлангани ҳақида хабар берган.

Бухоро шаҳар Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув давомида ҳамён ўғриси Н.О. қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Н.О.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (Ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) ва 227-моддаси 2-қисми «а» банди (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Иш юзасидан ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухорода 11 дона пластик карта ва 958 долларни ўғирлаган шахс қўлга олинди