
Олимлар томонидан коронавирусга қарши иммунитет қандай ҳолатда ҳосил бўлиши мумкинлиги маълум қилинди.
Унга кўра, коронавирусга чалинган одамда касаллик ўртача ҳолатда ўтган тақдирда дори-дармонларни имкон қадар камроқ ишлатиб, иммунитет ҳосил қилиш мумкин. Шу билан бирга тадқиқотчилар икки ҳолатда организм касалликка қарши антителалар ишлаб чиқармаслигини билдирган. Биринчиси, коронавирус жуда енгил ўтса ва иккинчиси: ўта оғир ўтса.
Биринчи ҳолатда одам танаси касалликка қарши етарлича антитела ишлаб чиқаришга улгурмайди. Иккинчи ҳолатда эса организм стресс ҳолатида бўлади ва унинг барча қуввати ҳаёт учун муҳим бўлган жиҳатларни сақлаб қолишга сарфланади. Яъни, инсон танасининг кучи антитела ҳосил қилишга етмай қолади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар