11:47 / 04.05.2020
2 279

Тошкент вилоятида кўча бўйлаб бир пакет гиёҳвандлик моддаси билан юрган шахс ушланди

Тошкент вилоятида кўча бўйлаб бир пакет гиёҳвандлик моддаси билан юрган шахс ушланди
2020 йилнинг 10 апрель куни Тошкент вилояти Чиноз тумани ИИБ ходимлари томонидан тезкор тадбир олиб борилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар қилмоқда.

Тадбир давомида 52 ёшли З.А. Чиноз тумани А.Темур кўчаси бўйлаб пиёда равишда ҳаракатланиб кетаётган вақтида шубҳа остига олиниб холислар иштирокида унинг қўлида бўлган полиэтилен пакет ичи кўздан кечирилганда, пакет ичида ҳўл ҳолдаги вазни 1055,94 грамм бўлган “марихуана” гиёҳвандлик воситасини олиб кетаётганлиги аниқланиб, тегишлича расмийлаштирилиб олинган.

Ҳолат юзасидан Чиноз тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) билан жиноят иши қўзғатилган, З.А. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент вилоятида кўча бўйлаб бир пакет гиёҳвандлик моддаси билан юрган шахс ушланди