16:10 / 04.05.2020
2 532

Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганларнинг сони 1400га яқинлашмоқда

Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганларнинг сони 1400га яқинлашмоқда
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Наманган, Самарқанд ва Тошкентда коронавирусга чалинган беморларнинг навбатдаги гуруҳлари соғайиб чиққани тўғрисида маълумот берди. Бугуннинг ўзида ҳозирча 51 бемор соғайди ва жами тузалганлар сони 1370 нафарга етди.
Бугун, 4 май куни Наманган вилоятида коронавирус инфекциясига чалинган беморларнинг яна 17 нафари соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Наманганда соғайганларнинг барчаси ушбу вилоятдан (9 нафари Наманган шаҳридан, 3 нафари Учқўрғон туманидан, 2 нафари Норин туманидан, 1 нафардан Чуст, Наманган ва Уйчи туманларидан) бўлиб, улар коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Беморларнинг 6 нафари эркак, 11 нафари аёл бўлиб, улар орасида энг ёши каттаси 48 ёшда бўлса, икки нафар энг ёши кичиги 2019 йилда туғилган.

«Самарали даволаш муолажалари туфайли бугунги кунда лаборатория текширувлари уларнинг дарддан бутунлай фориғ бўлганини кўрсатди. Вилоятда шу пайтга қадар 89 нафар бемор тузалган бўлса, эндиликда уларнинг сони 106 нафарни ташкил этмоқда», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.

Самарқандда 2 бемор тузалиб чиққан. Улардан бири 37 ёшли аёл бўлиб, Самарқанд шаҳридан. Яна бир 37 ёшли эркак Тойлоқ туманидан. Улар коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган.
Вилоятда шу вақтгача 22 нафар бемор тузалган бўлса, эндиликда уларнинг сони 24 нафарга етди.

Бугун Тошкентдаги учта муассасада беморларнинг навбатдаги гуруҳларига жавоб берилди. Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан 9 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасидан 8 нафар, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасидан навбатдаги 6 нафар бемор бутунлай соғайди. Улар Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари иштирокида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди.

Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан соғайганларнинг 8 нафари коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. 1 нафари эса Россиядан келган ва карантинга олинган. Коронавирус аниқлангач, клиникага ётқизилган. Беморлардан 6 нафари эркак, 3 нафари аёл. Улар орасида энг ёши каттаси 61 бўлса, энг ёши кичиги 9 ёшда.

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 6 нафари коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. 2 нафари Россиядан келган ва карантинга олинган. Коронавирус аниқлангач, клиникага ётқизилган. Беморлардан 6 нафари эркак, 2 нафари аёл. Улар орасида энг ёши каттаси 58 бўлса, энг ёши кичиги 10 ёшда.

Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида соғайганларнинг 1 нафари Россиядан Қозоғистондан орқали, яна 1 нафари Қозоғистоннинг ўзидан, яна 1 нафари эса Туркиядан юртимизга келишган ва карантинга олинган. Касаллик аниқлангач, мазкур клиникага ётқизилган. Қолган 3 нафари эса коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олган. Уларнинг 5 нафари эркак, 1 нафари аёл бўлиб, энг ёши каттаси 62 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 19 ёшда.

Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 449 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 455 нафарга етди.
Бугун айни пайтга қадар 51 нафар бемор тузалиб, мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 1370 нафарга етди.
Шу вақтгача касалликдан зарарланиш билан боғлиқ 2181 ҳолат қайд этилган, соғайганлар ва вафот этганлардан ташқари, айни вақтда 801 бемор шифохоналарда қолмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганларнинг сони 1400га яқинлашмоқда