08:30 / 05.05.2020
1 944

Организмда коронавирусга барқарор иммунитет қандай шароитда шаклланиши маълум қилинди

Организмда коронавирусга барқарор иммунитет қандай шароитда шаклланиши маълум қилинди
Фото: ИЗВЕСТИЯ/Павел Бедняков
Сеченов номидаги Москва давлат тиббиёт университетининг патофизиология бўйича профессори, тиббиёт фанлари доктори Антон Ершов инсон организмида коронавирусга барқарор иммунитет қандай шароитда шаклланишини маълум қилди.

Мутахассиснинг таъкидлашича, коронавирусга барқарор иммунитет шаклланиши учун оптимал шароит касалликнинг ҳаддан кўп дори қўлланмаган ҳолда ўртамиёна ўтиши ҳисобланади. “Ана ўшанда организмда унга максимал иммунитет шаклланади”, деб айтган Ершов.

Профессорнинг айтишича, инфекциядан ҳимояни таъминловчи зарур иммунитет икки шароитда шакллана олмайди: касалликнинг жуда енгил ёки жуда оғир кечишида. Биринчи вазиятда инсон организмида касалланишга қарамай, организм инфекцияга жиддий муносабат билдириши ва унга антитаналар ишлаб чиқиши учун етарлича миқдорда вирус бўлмайди.

Иммунитет шаклланмайдиган иккинчи вазият инсон касалликни жуда оғир ўтказиши ҳисобланади. Организм касаллик оғир кечганда шунчалик тушкун ҳолатда бўладики, барча компенсацияловчи куч келгусига ҳимояни шакллантиришга эмас, балки жорий шароитда ҳаётни қўллаб-қувватлашга кетади. Организмда куч, айнан эса антитаналар шакллантириш учун оқсил етишмайди”, деб тушунтирган мутахассис.

Унинг қўшимча қилишича, жорий коронавирус билан боғлиқ муаммо шундаки, у яқинда пайдо бўлган ва мос равишда, бу вирус билан “яхшилаб танишиш” учун етарлича вақт ўтмаган. “Бу SARS [оғир респиратор синдром] бўлгани учун коронавирусга иммунитет ҳам 2 йил сақланиб қолиши тахмин қилинмоқда. Бироқ бу борада тасдиқланган маълумот йўқ”, деб таъкидлаб ўтган Ершов.

коронавирус иммунитет организм
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)