14:56 / 05.05.2020
2 728

Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 1454 нафарга етди

Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 1454 нафарга етди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Бухоро, Самарқанд ва Тошкентда коронавирусга чалинганларнинг навбатдаги гуруҳлари тузалгани ҳақида хабар берди. Бугун ҳозирча жами 49 киши соғайди ва жами тузалганлар сони 1454 нафарга етди.
Бухоро вилоятида яна 35 нафар коронавирусга чалинган бемор тўлиқ соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Шифо топганларнинг 20 нафари Россиядан чартер рейс билан Бухорога олиб келинган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, шифохонага жойлаштирилган. Қолган 15 нафари эса коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олишган. Уларнинг 26 нафари эркак, 9 нафари аёллар бўлиб, энг ёши каттаси 83 ёшли отахон бўлса, энг ёши кичиги 4 ёшли бола.

Бухоро вилоятида асосан хорижий давлатлардан чартер рейслар билан олиб келинган фуқаролар орасида коронавирус инфекциясига чалиниб даволанаётган 434 нафар бемордан эндиликда 367 нафари бутунлай соғайди. Айни пайтда вилоятда яна 67 нафар бемор қолмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар беришича, бугун Самарқанд вилоятида ҳам 10 нафар бемор бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Самарқандда тузалганларнинг барчаси ушбу вилоятдан (8 нафари Тойлоқ туманидан, Самарқанд шаҳри ва Булунғур туманидан 1 нафардан) бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Уларнинг энг ёши каттаси 48 ёшда, энг ёши кичиги эса 16 ёшда. Вилоятда шу пайтга қадар 24 нафар бемор тузалган бўлса, эндиликда уларнинг сони 34 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, Тошкентдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан 4 кишига жавоб берилди. Уларнинг барчаси коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Уларнинг 2 нафари эркак, 2 нафари аёл бўлиб, энг ёши каттаси 50 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 6 ёшда. Айни пайтда Тошкент шаҳрида тузалганлар сони 459 нафарга етди.

Ҳозирда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 1454 нафарни ташкил этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 1454 нафарга етди