
Тошкентнинг «Пахтакор» клуби Салим Абдувалиевни 70 ёши билан табриклади. Бу ҳақда клубнинг телеграм каналида ёзилган.
«Бугун Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси раиси, Ўзбекистон МОҚ вице-президенти ва юртимизда спорт ривожланиши учун катта меҳнат қилиб келаётган Салим Киргизбаевич Абдувалиев 70 ёшини қарши олмоқда. У мамлакатимизда спорт, шу жумладан, футболнинг тараққий этишига кўп йиллар мобайнида ўз ҳиссасини қўшган.
«Пахтакор» футбол клуби Салим Киргизбаевични туғилган куни билан табриклаб, унга соғлиқ, узоқ умр, бахт ва омад, фаолиятида янги муваффақиятлар тилаб қолади», дейилган «Пахтакор»нинг табригида.
Маълумот учун, Салим Абдувалиев 1950 йил 5 май куни Тошкент шаҳрида туғилгани айтилади. Ёшлигида эркин кураш билан шуғулланган ва 5 марта Ўзбекистон чемпиони бўлган.
Салим Абдувалиев 1997 йилдан буён Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси раиси, 2000 йилдан буён МОҚ вице-президенти лавозимида ишлаб келади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар