19:20 / 06.05.2020
2 484

Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 1600га яқинлашмоқда

Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 1600га яқинлашмоқда
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Хоразм ва Андижонда беморларнинг навбатдаги гуруҳлари тузалгани ва соғайганларннг жами сони 1577 нафарга етгани тўғрисида хабар берди.
«Шу соатларда юртимизнинг яна икки ҳудудидан: Хоразм вилоятида 14 нафар, Андижон вилоятида 7 нафар, жами 21 нафар бемор бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.

Хоразмда тузалганларнинг барчаси Россиядан чартер рейс билан олиб келинган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, шифохонага жойлаштирилган. Уларнинг 11 нафари эркак, 3 нафари аёл бўлиб, энг ёши каттаси 81 ёшли отахон бўлса, энг ёши кичиги 16 ёш.
Вилоятда шу пайтга қадар 153 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда уларнинг сони 167 нафарга етди.

Андижонда тузалганларнинг 5 нафари эркак, 2 нафари аёл бўлиб, энг ёши каттаси 53 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 15 ёшда.
Вилоятда шу пайтга қадар 126 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда уларнинг сони 133 нафарга етди.

Шундай қилиб, бугуннинг ўзида 76 нафар бемор тузалиб, мамлака бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 1577 нафарни ташкил этмоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 2231тани ташкил қилиб, соғайган ва вафот этганлардан ташқари, жами 644 нафар бемор даволанмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 1600га яқинлашмоқда