07:30 / 07.05.2020
2 255

Тошкентда коронавирусга чалинган ҳомиладор аёл фарзандли бўлди

Тошкентда коронавирусга чалинган ҳомиладор аёл фарзандли бўлди
Тошкент шаҳридаги 3-сонли туғруқ мажмуасида коронавирусга чалинган ҳомиладор аёллардан бири фарзандли бўлди.
Мазкур туғруқ мажмуасига 20 мартдан буён ҳозирга қадар коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган 57 нафар ҳомиладор аёл ётқизилган. Улардан 16 нафарида коронавирус инфекцияси аниқланган. Улар орасида 3та туғруқ бўлган, жумладан, 1 нафарида мураккаб жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтказилган.

«Рости, бошида оилавий коронавирус инфекциясига чалинганимизда жуда хавотирга тушдик. Ўзимдан ҳам кўра туғиладиган фарзандимни кўп ўйладим. 3-сонли туғруқ мажмуасига олиб келишганида бу ердаги билимли ва маҳоратли тиббиёт ходимларини кўриб кўнглим хотиржам бўлди, уларнинг меҳридан хурсанд бўлдим. Бу ердаги тиббиёт ходимларининг қаҳрамонона саъй-ҳаракатлари туфайли фарзандли бўлдим. Ҳозирда қизимнинг ҳам, менинг ҳам аҳволимиз яхши, соғ-саломатмиз. Фурсатдан фойдаланиб, ушбу туғруқ мажмуаси тиббиёт ходимларига чуқур миннатдорлик билдираман», дейди она.

Туғруқ мажмуасининг масъул ходими Комил Жумаевнинг таъкидлашича, мазкур тиббиёт муассасаси жамоаси халқаро стандартлар асосида даво муолажаларини олиб бораётганликлари учун ҳам айни пайтга қадар коронавирусга чалинган 14 нафар бемор бутунлай соғайишига эришилган.

«Қолган беморларни дарддан фориғ этиш йўлида тиббиёт ходимлари жасорат ва фидойилик намунасини кўрсатиб меҳнат қилишмоқда», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда коронавирусга чалинган ҳомиладор аёл фарзандли бўлди