22:22 / 07.05.2020
6 200

Президент хориждаги ватандошларни олиб келиш ҳақида гапирди

Президент хориждаги ватандошларни олиб келиш ҳақида гапирди
Президент Шавкат Мирзиёев 7 май кунги видеоселектор йиғилишида коронавирус пандемияси ҳақида гапирар экан, қатновлар тўхтагани сабаб Ўзбекистонга қайта олмаган ватандошларни қайтариш ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

«Ҳаммаларингнинг хабарларинг бор, кўп давлатларда Ўзбекистон фуқаролари бор. Биз ҳозир тизимли равишда, имкониятимизга қараб уларни барибир олиб келишимиз керак. Россия, Туркия, Дубай ва бошқа жойлардан олиб келишни бошладик ҳам.
Улар орасида анча қийналганлари бор. 11 мингга яқини анча қийналган. Режа қилиб, биринчи навбатда уларни олиб келиш бўйича чоралар кўряпмиз
», – деди давлат раҳбари.

Президент чартер рейслар орқали олиб келинган фуқаролар орасида коронавирус юқтириб олганлар оз эмаслиги ва шуни инобатга олиб, тегишли эҳтиёт чораларини кўриш зарурлигини таъкидлади.
Шавкат Мирзиёевнинг қайд этишича, айни пайтда Ўзбекистонда 45 минг киши карантинда бўлиб турибди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент хориждаги ватандошларни олиб келиш ҳақида гапирди