12:30 / 08.05.2020
2 890

"Жасорат-мангу, инсон қадри-азиз!"

"Жасорат-мангу, инсон қадри-азиз!"
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Яккабоғ тумани бўлими бошлиғи Баҳром Жўраев 2018 йилда ўз хизмат бурчини бажариш чоғида вафот этди. Вафотидан сўнг Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллиги арафасида Мамлакат Қуролли Кучларининг жанговар тайёргарлигини оширишдаги хизматлари, миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш ва тинчликни таъминлаш, барқарорлик ва жамоат тартибини мустаҳкамлаш борасидаги хизмат бурчини бажариш чоғида мардлик, жасорат ва фидойилик кўрсатгани учун бир қатор ҳамюртларимиз қаторида Б.Жўраев ҳам “Жасорат” медали билан тақдирланди.

Марҳум Жўраев Бахром Абдисатторович - 1978 йилда Қашқадарё вилояти Ғузор туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, 2002 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

Б.Жўраев прокуратура органларида 2010 йилдан ишлаб келиб, 2017 йилдан 2018 йилга қадар Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
Хизмат бурчини бажариш чоғида, унинг барча билан тил топиша олиши, адолатли ва инсонпарвар раҳбар эканлиги ҳамкасблари томонидан кўп бор таъкидланади.

Ҳозирда унинг беваси Дилфуза Тошқулова 3 нафар вояга етмаган фарзандларни тарбиялаяпти. Бу вақт давомида марҳум офицернинг ҳамкасблари ташриф буюриб, уларнинг ҳолидан доимий хабар олиб туради. Эътибор, ғамхўрлик ва амалий ёрдам айни ҳозирги коронавирус пандемияси даврида янада яққол намоён бўлмоқда.

Бу сафар ҳам 9-май арафасида марҳумни ёд олиб, прокуратура ва Бюро ходимлари оила аъзоларининг ҳолидан хабар олишга борганларида, уларнинг муаммо ва камчиликлари ҳам ўрганилди, шунингдек, уларга ерга ишлов бериш ҳамда кўчат экиш ишларида ёрдам берилди.
Ҳар биримизнинг ҳаётимизда ўзмас из қолдирадиган инсонлар бор. Шу сабабли, мамлакатимизда 9-май куни бизнинг орамизда бўлмаган инсонларни хотирлаш одат тусига кирган.

Ватан – азиз, жасорат – мангу. Шу маънода, марҳум Баҳром Жўраевнинг хизмат даврида кўрсатган матонат ва жасоратлари мангуликка дахлдорки, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатмоқ, номларини ҳар дам ёдда тутмоқ биз учун фарздир.
Биз Сизни унутмаймиз!

Бош прокуратура ҳузуридаги
Мажбурий ижро бюросининг
Қашқадарё вилоят бошқармаси

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » "Жасорат-мангу, инсон қадри-азиз!"