18:05 / 08.05.2020
2 448

Бир кунда юзга яқин киши тузалди, шифохоналарда 566 бемор қолмоқда

Бир кунда юзга яқин киши тузалди, шифохоналарда 566 бемор қолмоқда
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент ва Самарқандда яна 10 киши тузалгани ҳақида хабар берди.
Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида 5 нафар, Тошкент шаҳар 3-сонли туғруқ комплексида 4 нафар ҳамда Самарқанд вилоятида яна 1 нафар, жами 10 нафар бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилган.

Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида тузалганларнинг 4 нафари эркак, 1 нафари аёл. Уларнинг 2 нафари Россиядан, 1 нафари Туркиядан келган ва карантинга олинган, касаллик аниқлангач, мазкур клиникага ётқизилган. Қолган 2 нафари эса коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олишган. Уларнинг энг ёши каттаси 54 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 20 ёшда.

3-сонли туғруқ мажмуасида соғайган 4 аёл коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касаллик юқтириб олишган. Уларнинг энг ёши каттаси 37 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 24 ёшда. Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 518 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда уларнинг сони 527 нафарга етди.

Шунингдек, Самарқанд вилоятида яна бир бемор тузалган. 55 ёшли бу аёл Тойлоқ туманидан бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олган. Эндиликда вилоятда соғайганлар сони 70 нафарга етди.

Бунгача Наманганда 22, Сирдарёда 8, Андижонда 2, Бухорода 32, Хоразмда 1, Самарқандда 17 бемор - жами 82 киши тузалгани маълум қилинганди.
Бугун жами 92 нафар бемор тузалиб, мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 1748 нафарга етди.

Айни пайтгача Ўзбекистонда коронавирус аниқланганлар сони 2324 нафарни ташкил қилиб, соғайган ва вафот этганлардан ташқари, шифохоналарда жами 566 нафар бемор даволанмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бир кунда юзга яқин киши тузалди, шифохоналарда 566 бемор қолмоқда