
Бадавлат бир одам қўшнисидан сўрабди:
— Мен ўлимимдан кейин ҳамма нарсамни хайрия фондига беришларини васият қилсам ҳам нега мени хасислик ва қизғанчиқликда айблайдилар-а?
— Мен сенга бир ҳикояни айтаман, — деди қўшниси, — бир чўчқа сигирга нолибди: «Одамлар сенинг оқкўнгиллигинг ва меҳринг ҳақида гапирадилар. Сен фақат сариёғ ва сут оладилар. Мен уларга гўшт, колбаса, ёғ... Нимам бўлса ҳаммасини олишади. Лекин нега мени ҳеч ким яхши кўрмайди?»
Сигир бироз ўйлаб, жавоб берди: «Балки, мен буларнинг ҳаммасини тириклигимда бераётганимдандир?»
Ҳисса: Эй инсон, яхшиликни, хайр ишингни тириклигингда, ўлим фариштаси етиб келмасидан қилиб қолгин!
Шоир айтганидек:
Фикр бирла айлагил шафқат ўлумдин илгари,
Даргаҳига айлагил хизмат ўлумдин илгари,
Журм этгонингга қил ҳасрат ўлумдин илгари,
Рўзу шаб тангрига қил тоат ўлумднн илгари,
Манзилингни айлагил жаннат ўлумдин илгари.
Ёқуб Умар.
Манба: Azon.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар