17:53 / 10.05.2020
2 065

Қамашилик ҳайдовчи туманда бензин нархи тушмаганидан шикоят қилди

Қамашилик ҳайдовчи туманда бензин нархи тушмаганидан шикоят қилди
Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманидаги ёнилғи қуйиш шохобчасида Аи-80 бензини 4500 сўмдан сотилмоқда, дея ҳайдовчи Акмал Нодиров шикоят қилган.

«Кўп жойларда Аи-80 бензини 4000 сўм. Лекин Қамаши туманида эски нарх — 4500 сўмдан сотилмоқда», — деб «Лангар асл инвест» МЧЖга қарашли ёнилғи қуйиш шохобчасидан олган харид чекини тақдим қилган.

Фото: Акмал Нодиров
"Икки-уч кун илгари ҳам шу ‘заправкаъга кирганимда 4500 сўмдан сотишаётганини кўриб, эътироз билдиргандим. ‘Бизда ҳали эски нархда сотиляпти. Бизгача янги нарх келмаган дейишганди", — дейди нархдан норози ҳайдовчи.

Масалага ойдинлик киритиш мақсадида тумандаги «заправка» раҳбарларидан бири билан суҳбатлашдик.
«Биз ҳам 4500 сўмдан сотяпмиз, боиси айни кунда сотилаётган Аи-80 бензинини 27 апрель куни эски нархда олиб келганмиз. 200 литр қолган. Зарар қилмаслик учун олдинги нархда сотишга мажбурмиз», — дейди шахси сир қолишини сўраган ёнилғи қуйиш шохобчаси раҳбарларидан бири.

Эслатиб ўтамиз, «Ўзбекнефтгаз» жорий йил 29 апрелдан бошлаб Аи-92 маркадаги бензин нархини 500 сўмга арзонлатиб, 5500 сўм қилиб белгиланишини хабар қилди. 3 майдан бошлаб эса Аи-80 бензини ҳам 500 сўмга пасайиб, 4000 сўмдан сотиш йўлга қўйилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қамашилик ҳайдовчи туманда бензин нархи тушмаганидан шикоят қилди