
Бухоро шаҳрида яшовчи 1991 йилда туғилган Ш.З. ўз яшаш уйида 2 дона сариқ ва 1 дона жигар рангли пластмасса гултувакларда ҳамда бир дона тепа қисми қирқилган сув идиши (баклажка) да таркибида гиёҳвандлик воситаси бўлган 4 туп “каноп” ўсимлигини экиб парваришлаб келаётганлиги аниқланган. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
У 9 май куни соат 13:40 ларда Бухоро вилояти ва Бухоро шаҳар ИИО ФМБ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ш.З. га нисбатан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Бухоро шаҳриГиёҳванд ўсимликларЖиноят кодиШ.З. туғилганТезкор тадбирПластмасса гултуваклар Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар