23:40 / 11.05.2020
3 355

“Фарҳод“ бозоридаги автомобиль эҳтиёт қисмлари растаси яна ёпилди! Мутасаддилар нима дейди?

“Фарҳод“ бозоридаги автомобиль эҳтиёт қисмлари растаси яна ёпилди! Мутасаддилар нима дейди?
Аввалроқ Тошкент шаҳар Учтепа туманида жойлашган Фарҳод автомобиль эҳтиёт қисмлари бозори ичидаги барча ходимлари билан ёпилгани, тадбиркорларнинг бирида юқори тана ҳарорати кузатилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Натижада, аҳоли орасида ушбу ҳудуддан ҳам коронавирус касаллигига чалинган шахс аниқлангани ҳақидаги тахминлар пайдо бўлди. Ушбу расталар жойлашган Тошкент шаҳри Учтепа тумани ҳокимлиги ўз расмий каналлари орқали вазиятни изоҳлади.

“Ижтимоий тармоқларда “Фарҳод” бозоридаги эҳтиёт қисмлар расталари тадбиркорлардан бирида юқори ҳарорат кузатилгани туфайли ёпилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Шуни маълум қиламизки, савдо расталари маъмурияти томонидан “Тозалик куни” эълон қилинган ва айни вақтда дўконлар санитар нормалар талаблари мувофиқ тайёрланиши бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Бу ишлар якунланиши билан эҳтиёт қисмлар расталаридаги дўконлар ўз ишини бошлайди”, дейилади муносабатда.
Шундан кейин Тошкент шаҳар ИИББ ҳам бозор нима сабабдан ёпилганини маълум қилди.

Фарҳод автомобиль эҳтиёт қисмлари бозори дезинфекция қилиш ва савдо жойларини санитария-эпидемиология меъёрларига мувофиқлаштирилиши учун ёпилган. Тадбиркорлардан бирининг иситмаси борлиги ҳақида тарқаган маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди“.

Вазиятга Соғлиқ сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими масъули Фурқат Санаев ҳам ойдинлик киритди:
Бозор ичида кимнингдир ҳарорати кўтарилгани ҳақидаги маълумотлар ҳаққоний эмас. Аксинча, бозорга киришда ўрнатилган текширувлар давомида бир фуқарода юқори ҳарорат аниқланган ва у дарҳол изоляцияга олинган. Ҳар эҳтимолга қарши расталарда ҳам дезинфекция ишлари амалга оширилмоқда ва уларнинг якунига кўра бозор ишга тушади”.

Қайд этилишича, эҳтиёт қисмлар бозорида ҳар бир савдо жойи тегишли дезинфекция анжомлари билан жиҳозлангандан сўнг бозор ўз ишини давом эттиради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Фарҳод“ бозоридаги автомобиль эҳтиёт қисмлари растаси яна ёпилди! Мутасаддилар нима дейди?