date
views 2 520

Уруш қатнашчилари ва фронт орти қатнашчилари холидан хабар олинди

Уруш қатнашчилари ва фронт орти қатнашчилари холидан хабар олинди
Бюронинг Яшнобод туман бўлими ходимлари томонидан “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан Яшнобод туманида яшовчи уруш қатнашчилари ва фронт орти қатнашчилари бўлмиш фахрийларимиз холидан хабар олинди.

Яшнобод тумани, 22-Ҳарбий шаҳарчада жойлашган “Фидоийлар” МФЙ раиси А.Хайдаров билан ҳамкорликда мазкур ҳудудда истиқомат қилувчи уруш қатнашчилари 1-уй, 14-хонадонда яшовчи 95 ёшли Павель Метериков, 18-уй, 27-хонадонда яшовчи 95 ёшли Алексей Грачов, фронт орти қатнашчилари 34-уй, 12-хонадонда истиқомат қилувчи 93 ёшли Алексей Филатов, 39-уй, 44-хонадонда яшовчи 93 ёшли Зинаида Кислековалар ҳолидан хабар олиниб, эҳтиёждаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва табиий газ, электр энергияси учун ҳар бир фахрийларнинг истеъмолчи ҳисоб рақамига тумандаги саховатпеша ҳомийларнинг кўмагида 500.000 сўмдан пул маблағлари ўтказиб берилди.

Фахрийларимиз Бюро раҳбарияти ва ходимларига уларга кўрсатилган эътибор ва ҳурмат учун чуқур миннатдорчилик билдирдилар.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Уруш қатнашчилари ва фронт орти қатнашчилари холидан хабар олинди