18:35 / 12.05.2020
4 082

Расул Кушербоев ўзи билан боғлиқ воқеаларга муносабат билдирди

Расул Кушербоев ўзи билан боғлиқ воқеаларга муносабат билдирди
Ижтимоий тармоқларда депутат Расул Кушербоев билан боғлиқ турли хабарлар ва видео материаллар тарқалмоқда. Кушербоев мазкур хабарларга муносабат билдирди.

Интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда мен билан боғлиқ хабарлар ва видеоматериал муаллифининг мурожаатлари юзасидан қуйидагиларни билдириб ўтмоқчиман.

Янгийўллик тадбиркор видеода баён этган ҳолатлар, ер участкаси билан боғлиқ вазият ва бошқа ишлар бўйича айрим прокуратура масъулларининг менга айблов уюштириш, мажбуран кўрсатма олишга уринишлари ҳақида фуқаролар томонидан менга ҳам мурожаатлар бўлган ва уларни имкон даражасида ўрганганман.

Ушбу ҳолатлар бўйича ҳуқуқий баҳо бериш, депутат фаолияти, ўзи ва оиласи дахлсизлиги билан боғлиқ кафолатларни тўлиқ таъминлаш юзасидан тегишли юқори идораларга мурожаат қилганман.

Умид қиламанки, барча ҳолатлар ҳеч қандай таъсирларсиз холис ўрганилиб, ҳуқуқий баҳо берилади, депутат дахлсизлиги, шаъни ва ишчанлик обрўси таъминланади.

Эслатма учун депутатнинг одамларга, тадбиркорларга ҳуқуқий кўмак бериши, мулоқот қилиши, дўстларга эга бўлиши, халқ дардини эшитиб ҳар қандай вазиятда ҳам фуқароларнинг ёнини олишга уриниши қонунбузарлик бўлиши мумкинмас. Бу фақат айрим нопок шахсларнинг дунёқараши холос.

Бўлаётган ишлардан қаттиқ хафаман. Барчага эътибор ва маънавий қўллов учун раҳмат
”, - дейилади муносабатда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Расул Кушербоев ўзи билан боғлиқ воқеаларга муносабат билдирди