23:05 / 12.05.2020
2 907

“ISUZU”га ортилган 151 миллион сўмлик маҳсулотлар тўхтатиб қолинди

“ISUZU”га ортилган 151 миллион сўмлик маҳсулотлар тўхтатиб қолинди
Пандемия шароитида сифати кафолатланмаган озиқ-овқат маҳсулотларини юртимизга ноқонуний олиб кирилишини олдини олиш мақсадида божхона органлари томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда Наманган шаҳрида тезкор тадбир ўтказишди.
Тадбир давомида Наманган шаҳар Бодомзор кўчасида аввалдан кузатувга олинган фуқаро М.И.га тегишли бўлган “ISUZU” русумли юк автотранспорт воситаси холислар иштирокида ва белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада ушбу автомашинада тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда етиштирилган салкам 3,5 тонна қуритилган мевалар, шунингдек, 1168 дона олиб кириш ва реализация қилиш тақиқланган электр чўғланма лампочкалари, 1140 дона сифати кафолатланмаган болалар ўйинчоқлари, ҳашаротларга қарши дорилар, соч олишга мўлжалланган мослама ва бошқа хўжалик моллари борлиги аниқланди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 октябрдаги “Энергияни тежайдиган лампалар маҳаллий ишлаб чиқарилишини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 299-сонли қарорига кўра, электр чўғланма лампаларни 2016 йил 1 июлдан эркин муомалага чиқариш ва 2017 йил 1 январдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси худудида реализация қилиниши тақиқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан жами 151 миллион сўмлик товар моддий бойликлар ашёвий далил сифатида вақтинча сақловга олинди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “ISUZU”га ортилган 151 миллион сўмлик маҳсулотлар тўхтатиб қолинди