15:29 / 13.05.2020
2 656

Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 2055 нафарга етди

Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 2055 нафарга етди
Самарқанд вилоятида коронавирус инфекциясига чалинган 9 нафар бемор соғайиб, 13 май куни реабилитацияга кузатилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Тузалганларнинг барчаси Самарқанд вилоятидан бўлиб, 3 нафари Тойлоқ туманида, яна 3 нафари Оқдарё туманида, 2 нафари Пайариқ туманида ва 1 нафари Самарқанд шаҳрида яшайди. Улар коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олган. Соғайганларнинг 3 нафари эркак, 6 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 59 ёшда, ёши кичиги эса 9 ёшда экани айтилган.

Самарқанд вилоятда шу пайтга қадар коронавирусга чалинган 204 нафар бемор қайд этилган бўлса, улардан ҳозиргача 103 нафар бемор бутунлай ушбу инфекциядан соғайди. Айни пайтда вилоятда 101 нафар бемор даволанмоқда.
Айни пайтга қадар Ўзбекистон бўйича коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2055 нафарга етди.

Ўзбекистонда 13 май соат 10:00 ҳолатига кўра коронавирусга чалинганлар сони 21 кишига ошиб, 2568 нафарга етди, ўтган давр мобайнида 10 нафар бемор инфекция асоратлари оқибатида вафот этди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 2055 нафарга етди